Facebook
YouTube

ИНСОН ЭРКИГА ТАҲДИД ва унинг ижтимоий-салбий оқибатлари

Ҳозирги вақтда одам савдоси ўта хавфли тус олган бўлиб, турли жиноятларнинг содир этилишига замин ҳозирлайди. Одам савдосининг жиноий бозори гиёҳвандлик воситалари ва қурол-яроғ савдосидан кейин учинчи ўринни эгаллаётгани унинг нечоғлик хавфли иллат эканлигидан далолатдир. Шу боис, одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг тегишли тарғибот лойиҳаси доирасида профилактик чора-тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда. Ҳозирга қадар жиноятчиликнинг ушбу турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор халқаро тавсиявий ва мажбурий характерга эга ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида ушбу хавфга қарши дунё миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

1949 йилда қабул қилинган «Одам савдосига ва учинчи шахслар томонидан танфурушликдан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида»ги Конвенция, 1956 йилдаги «Қуллик ва қул савдосини, қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилиш тўғрисида»ги қўшимча Конвенция, 2000 йилда қабул қилинган «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида»ги Конвенцияни тўлдирувчи «Одамлар, айниқса, аёллар ва болалар савдосини тўхтатиш, олдини олиш ва унинг учун жазо тўғрисида»ги баённома бу борада дастурий ҳужжат вазифасини ўтамоқда.Одам савдосига қарши курашиш юзасидан давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2005 йили МДҲ доирасида «Одам савдосига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш тўғрисида»ги келишув, 2006 йилда саккиз аъзо мамлакат доирасида «Одам савдосига қарши курашнинг 2007–2010 йилларга мўлжалланган дастури» қабул қилинган эди.

Одам савдоси — инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Одам савдосиривожланиб келаётган давлатларнинг деярли барчасида сўнги йилларда катта муаммолардан бирига айланмоқда. Республикамиз ҳудудида жиноий гуруҳлар томонидан фуқароларимизни алдаб, чет элларда турли ғаразли мақсадларда сотиб юбориш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбур қилиш ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги, яшаш манзилларидан узоқ муддатга чикиб кетган фуқаролар чет мамлакатларда нима иш билан шуғулланиб юрганликлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқлиги бу борада олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштиришни талаб этмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу қаторда ички ишлар ходимлари ҳам ушбу жиноятчиликни барвақт аниқлаш чораларини кўрмоқда. Бу эса жойларда, маҳаллаларда хизмат олиб борувчи профилактика хизмати ходимларининг халқ орасида юриб, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва бу турдаги жиноятчиликнинг олини олиш борасида олиб бораётган ҳам маъсулиятли, ҳам шарафли ишларига янада жиддий ёндошишга чорлайди.Миллий маънавиятимизни юксалтириш, халқимиз турмуш тарзига ёт бўлган ҳолатларнинг келиб чиқиши, маънавий хавфсизликка таҳдид солувчи, жамиятимизга ёт фаолият учун шароит яратиб берадиган жойларни  аниқлаш, аҳолининг, айниқса, вояга етмаганлар, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонликларини ошириш муҳим аҳамиятга эга.Улар орасида маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ОИТС ва бошқа юқумли тери-таносилкасалликлари тарқалишига қарши курашиш мақсадида ҳар бир маҳаллада, ўқув муассасаларида, ташкилот ва корхоналарда одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлардан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан йиғилишлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб борилиши лозим.

А. ҲАСАНОВ,

 туман ИИБ ҳузуридагитергов бўлими суриштирувчиси, лейтенант.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI