Facebook
YouTube

ЭШИК ОРТИДАГИ КИМ ЭДИ?

  • HUQUQ

…2019 йил 18 февраль куни одатдагидай тонг отди. Жамила (исми ўзгартирилган) соат 7.30 ларда турмуш ўртоғини ишга жўнатгач, сўнгра соат 8.00 ларда катта фарзандини болалар боқчасигатезда ташлаб, уйга қайтиб келди. Чунки, ҳомиладор бўлганлиги учун 3 яшар ўғли билан уйда ўтирарди.

Уй юмушлари билан машғул бўлиб юрар экан, соат 9.30ларда уй эшиги тақиллади.Эшикнинг тирқишидан қараган вақтида икки киши турганлигини кўрди.Улардан бири газ ходимлари кийиб юрадиган қизил рангли ҳошияси бор кийим кийиб олган, иккинчиси эса қора рангли курткада — фуқаролик кийимида эди.У эшикни очмасдан, «Ким?», деб сўради. Эшик ортидан «Биз райгаздан келдик», деган жавобни эшитгач, эшикни очди. Остонада қўлларида худди газ идораси ходимлариникига ўхшаш сумка осиб олган икки киши турарди.

— Биз “димоход”ларни текшириб юрибмиз, — деди улардан бири. Бироқ, Жамила “димоход”ларни яқинда текширтириб олишганини айтгач:

—  Ундай бўлса, газ ҳисоблагични кўрсатинг, —  дейишди.

—  Газ ҳисоблагич “подъезд”га кираверишда турибди-ку, — деди ажабланиб.

Шунда улардан бири ҳисоблагични кўргани пастга тушиб кетди, иккинчиси эса тўлов китобчасини кўрсатишини сўради.

Бир зумда тўлов китобчасини олиб чиқиб, кўрсатар экан, “текширувчи”нинг қўллари қалтираётганлигига эътибор қаратди. Шу пайтда ҳисоблагични кўриб қайтган иккинчи шериги нимагадир эшикни ушлаб олди. Кўнглига шубҳа оралаб, эшикни ёпмоқчи бўлганида тўлов китобчасини кўраётган йигит бирдан уни зўрлик билан итариб, ичкарига судради. Қўли билан оғзи-бурнини беркитиб бўға бошлади. Жамила кучи борича қаршилик кўрсатиб юлқинар экан, бояги киши оёғига тепиб, ерга йиқитди ва “Пулнинг жойини айт!”, дея дағдаға қилди. Шу пайт Жамиланинг 3 ёшли ўғилчаси чиқиб, “Аямни қўйиб юбор!”, деб бақирди. Ўз навбатида Жамила ҳам йиқилиб ётган жойига яқин бўлган трюмони тепиб шовқин солди. Воқеанинг бундай бўлишини билмаган икки босқинчи ортга чекинишга қарор қилди шекилли, уни бўғиб турган киши «Мен ҳозир кетаман, ғиринг демайсан, эрингга ҳам айтмайсан, милиция ҳам чақирмайсан, агар милиция чақирадиган бўлсанг, келиб болангни ва ўзингни пичоқлаб кетаман», дея воқеа жойидан тезда ғойиб бўлишади.

Улар чиқиб кетгач, Жамила балкон томондаги деразани очиб, «Ким бор, ёрдам беринглар!», деб бақирди. Шу вақтда уларнинг тўғрисидаги эр-хотин қўшниси чиқиб келишди.Унга ёрдам беришиб,“Тез ёрдам” ва ИИБ ходимларини чақиришди…

Хуллас, ушбу босқинчилик жиноятини содир этганлар узоққа бора олишмади. Тезликда ушланиб, суд ҳукмига топширилди. Улардан бири Бекобод шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган, ўрта маълумотли Хурсанд Толипов (исм-фамилиялари ўзгартирилган) бўлиб, бироржойда ишламайди.Оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган. Иккинчиси эса, Бекобод шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган, тўлиқсиз ўрта маълумотли Шавкат Рахимов (исм-фамилиялари ўзгартирилган) ҳам ишламайди. Оилали, муқаддам судланмаган. 

Судда судланувчилар Х. Толиповга таниш бўлган “далварзин”лик Ш.Ҳазратқулов(исм-фамилиялари ўзгартирилган)  «Ласетти» русумли автомашинасини сотганлигидан хабар топиб, бу пулни талон-торож қилиб қўлга киритиш мақсадида жиноий шериги Ш.Рахимов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ушбу босқинчилик режасини тузганликларига иқрор бўлдилар.

2019 йил 18 февраль куни соат 9ларда эрталабдан спиртли ичимлик истеъмол қилиб олган икки босқинчи “Далварзин”да яшовчи Ш. Ҳазратқуловникига боришади ва уйда аёл кишлининг вояга етмаган фарзанди билан ёлғиз эканлигидан фойдаланиб, юқорида баён этилган босқинчилик жиноятини содир этишади.

Суд, судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, жиноят иши ҳужжатлари ва келтирилган далилларга асосан холисона ҳукм чиқарди. Яъни, Х. Толипов ва Ш.Рахимовларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди билан айбли деб топилди ва Х. Толиповга 10 йил, Ш. Рахимовга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди.

Х. КАМОЛОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI