Facebook
YouTube

БИЛМАЙ ҚОЛГАН ЭКАН…

2019 йил 27 апрель куни тахминан соат 17.00 ларда “Янгиовул” маҳалласининг ички автомобиль йўлида иккинчи даражали шағал йўлдан асосий йўлга чиқишда “Дамас” русумли, давлат рақами 10 К 226 ОА бўлган автомашина ҳайдовчиси бир бош қора молни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган…

Қорамол эгаси фуқаро Дилшоджон Жўраев бўлиб, молининг оёғи синганлиги учун моддий зарар кўрган. Ушбу ҳолат бўйича бўлиб ўтган суд мажлисида ҳуқуқбузар тариқасида сўроқ қилинган “Дамас” ҳайдовчиси Аҳмаджон Абдуллаевнинг айтишича,  2019 йил 27 апрель куни соат 17.00 ларда ичида етти нафар йўловчиси бўлган ўзига тегишлиавтомашинани бошқариб келган. Катта йўлга чиқиш жойида асосий йўлдаги автомашиналарни ўтказиб юбориш учун тўхтайди. Шу пайтда автомашинасининг ўнг томонида турган икки бош қорамол бир-бири билан сузишиб, машинасининг ўнг томон эшигига урилади ва натижада машинасининг эшик қисми озгина пачоқланади. Арқони бўлмаган моллар эса тутқич бермайди. Шундан кейин у машинасига ўтириб, у ердан кетади. Тўхтаб турган машинага урилган моллар шикастланганини эса билмайди…

Орадан бир-икки соат ўтиб, унинг қўл телефонига бир одам, кейин билишича, Д. Жўраев қўнғироқ қилиб, молининг оёғи синганлигини айтади ваветеринарга кўрсатиш зарурлигини айтади. Лекин у одам қўпол муомалада бўлганлиги учун бормайди. Сўнгра бир неча кун ўтиб, туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари унинг автомашинасини жарима майдонига келтириб қўйишади. Ҳозирги кунда жабрланувчи билан ўзаро келишиб олганлигини, етказилган моддий зарар тўлиқ қоплаганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини баён қилиб, енгиллик беришни сўради.

Судда ҳуқуқбузар Аҳмаджон Абдуллаевнинг ҳаракатлари унинг иқрорлик кўрсатуви ва суриштирув органи томонидан тузилган маъмурий баённома билан тўлиқ ўз исботини топди. Суд А. Абдуллаевни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 134-модаси 1-қисми билан, яъни, “транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келганлиги” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 137-модаси, яъни, “йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши”да ифодаланган аломатлари мавжудлиги учун айбдор деб ҳисоблади. Унга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 134-моддаси 1-қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида 405460 сўм жарима жазоси муносиб кўрилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 34- ва 137-моддаларига асосан, 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди ва А. Абдуллаев суд залидан қамоққа олинди. Қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатларҳуқуқбузар А. Абдуллаевдан ҳар бир суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундириладиган бўлди.

М. ҚОБИЛОВ,

туман маъмурий суди судьяси.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI