Facebook
YouTube

ШОЛИНИНГ ТАСМАЧА ШАКЛЛИ БАКТЕРИАЛ ДОҒЛАНИШИ

Ўзбекистонда ташқи карантин объекти хисобланган шолининг тасмача шаклли бактериал доғланиш касаллиги Хитой, Таиланд, Малайзия, Ҳиндистон, Филипин давлатларида, Африкадаги 3 тамамлакатда ва Австралияда тарқалган. Бу касаллик Россияда ҳам қайд этилган.

Бу бактерия билан шолидан ташқари бир неча бошқа бошоқли ўсимликлар ҳам зарарланади. Шоли баргларига бактерия, айниқса, ҳашоратлар ҳосил қилган механик жароҳатлар орқали киради ва ҳужайралараро бўшлиқларда кўпаяди. Вақт ўтиши билан барг паренхимаси ўрнига бактерия тўпламлари ҳосил бўлади. Барг томирчалари орасида тор, тўқ-яшил тусли, тиниқ, ўлчами ҳар хил бўлган чизиқча ва тасмача шаклли доғлар ҳосил бўлади. Бу доғлар устида майда қаҳрабо тусли экссудат томчилар мавжуд бўлади. Кейинроқ доғлар бир бири билан қўшилиб, катта қўнғир тусли доғларга айланади.Касаллик ривожланишининг сўнги босқичларида унинг белгиларини бактериал куйиш касаллиги белгиларидан ажратиб бўлмайди.

Қўзғатувчи бактерия зарарланган уруғлик донида, заҳира ўсимликларда ва ўсимлик қолдиқларида қишлайди, тупроқда сақланмайди. Мавсум давомида зарарланган шоли ўсимликлари ва бошқа бошоқли ўсимликлардан соғлом шоли ўсимликларига шамол, ёмғир ва суғориш суви билан ўтади.

Н. ИЛЯСХОНОВ,

Ғ. ХОЛБОЕВ,

«Фарход-авто» ўсимликлар карантини чегара макскани инспекторлари.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI