Facebook
YouTube

Сув Сатхини улчаш “Микёси-Нил”

Мамлакатимнинг накдар табиат ином этган бойликларга мул куп эканлиги билн фахрланамиз ундаги дарёлар ,каналлар,куллар  ва сув омборлари боринг ки хонадонларимизда биз истимол киладаиган фойдаланадиган сувларимизни уз улчови миёри ва метралаогяси мавжут . Инсоният олами турфа мужизалар ва тасодифу гароибларга бой,лекин айрим нарсаларга тасоддиф эмас хакикат назари билан магрурона караш лозим.Бизнинг бобокалонларимизни узларининг доноликлари билан дунёни лол колдирганликларини этироф этмасдан булмайди .

Мисрни Нил неъмати деб атайдилар. Дунёдаги энг узун дарё, ушбу ўлкадаги хаёт манбаи бўлган Нилда  сув сатҳини ўлчайдиган қурилмани улуғ аллома, ватандошимиз Аҳмад ал-Фарғоний яратган. “Миқёси-Нил”ўлчаш асбоби мамлакатдаги сув заҳираларидан унумли фойдаланишда, дарёда сув сатҳи ўзгаришларини асосли равишда башорат қилишда муҳим аҳамият касб этган. Миср қишлоқ хўжалигидаги вазият бугунги кунда ҳам Нилдаги сув миқёсига боғлиқ. Айниқса, ўша даврда кўп жиҳатдан Миср аҳолисининг ҳаёт-момоти Нил сувига боғлиқ бўлган. Аҳмад Фарғоний “Миқёси-Нил”ни қуриш учун Нил дарёси ўзанидаги Равзо оролининг (Қоҳира шаҳри яқинида) жанубий чеккасини танлаган. Бу жой нафақат ўша давр, ҳатто ҳозирги кун талабларидан келиб чиқиб тахлил қилинадиган бўлса ҳам сув ўлчаш ишларини амалга ошириш учун ниҳоятда қулай эканлигига амин бўламиз. Ўлчаш асбобларини яратишга бўлган бир  қанча талаблар борки, шу талабларнинг бажарилиши сув ўлчаш қурилмасининг узоқ йиллар узлуксиз ишлашига имкон беради. “Миқёси-Нил”ни қуриш учун танланган жой, ўлчаш асбобининг конструктив тузилиши, материали, унинг аниқлигига бўлган талабаларнинг ҳаммасига жавоб берган. Шу туфайли вақт синовидан муваффақиятли ўтиб, унда 20 асрнинг ўрталаригача, яъни охирги таъмирлаш амалга оширилган 45-50 йилларгача қарийиб 110 йил тинимсиз кузатишлар олиб борилган.

  Афсуски, ҳозирги кунда Нилга нисбатан бир неча марта кичик бўлган дарёлар, ҳатто сойларда қурилган сув ўлчаш иншоотлари биргина тошқинга ҳам бардош бера олмай, тез фурсатда ишга яроқсиз ҳолга келиб қолади. Аҳмад Фарғоний қурган “Миқёс-Нил” иш фаолиятининг давомийлиги бўйича дунёда ягона сув ўлчаш қурилмаси ҳисобланади. Шу соҳага тегишли махсус адабиётларда “Миқёси-Нил”дек узоқ фаолият кўрсатган сув ўлчаш қурилмаси қайд этилмаган. Бундан қарийиб 1150 йил муқаддам қурилган иншоотнинг сув ўлчаш аниқлиги ҳозирги кунда нафақат у ҳақда хабардор бўлган кишиларни, ҳатто шу соҳа мутахасссисларини ҳам лол қолдирмоқда.

  Масалан, Англиялик олим А.К.Бисвас “Миқёси-Нил”нинг сув сатҳини ўлчаш аниқлигига тан бериб, “бу қурилма Нил дарёси суви сатҳини ўта аниқ ўлчаган деб ёзади. Сув сатҳини Аҳмад Фарғоний таклиф этган сантиметр аниқликда ўлчаш усули ҳозирги кунда дунё миқёсида қўлланилади. Жаҳон Метеорология ташкилоти (ЖМТ) аъзо бўлган барча давлатларда сув ҳавзалари сув сатҳлари ҳам шу аниқликда ўлчанади.

 Ҳозирги кунда жаҳон сув ўлчаш амалиётида қўлланилаётган махсус ўлчов қурилмаларининг барчаси “Миқёси-Нил” даги каби сантиметр аниқликда градуировка қилинган. Шу соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналларда сув сатҳини ўзи ўлчаб, ёзиб борадиган “Валдай” ёки океан ва денгизлар сув сатҳларини ўлчашга мўлжалланган “Рордануа” типидаги қурилмалар гўёки “Миқёси-Нил” андоза олган, деб ҳисоблашади.Мухтасар килиб айтадиган булсак дунёнинг куплаб илмларини мукаммал эгаллаган бизнинг бобокалонларимиз куплаб сохаларда дунёни лол колдиради .Бизлар эса шунга  муносб булмогимиз лозим .

“Олмалик ССМДК” Азамжон  Файзиев  метралаогя булими бошлиги ва матбуот котиби Турдикул Норматов. 

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI