Facebook
YouTube

Техник жиҳатдан тартибга солиш

           Ўзбекистон Республикасининг  2009 йил 23 апрелдан кучга кирган“Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни ишлаб чиқариш жараёнларини, иш ва хизматлар, маҳсулотларга талаблар ўрнатиш ва қўллашнинг янги тизимини белгилаб беради. Ушбу қонуннинг мақсади маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

           Техник жиҳатдан тартибга солиш тизимининг асосий ҳужжати техник регламентлар бўлиб, у маҳсулотлар, уларни ишлаб чиқариш жараёнларига нисбатан мажбурий қоида ва талабларни ўз ичига олади.Қонун фуқаролар соғлиги ва ҳаёти, атроф муҳит муҳофазаси, республика иқтисодиётини мустаҳкамлаш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш ва истеъмолчиларни маҳсулот ва хизматларнинг хавфсизлигига нисбатан чалғитувчи ҳаракатларни олдини олишни таъминловчи механизмларни яратишга йўналтирилган.            Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими биринчи навбатда миллий ишлаб чиқаришни ҳимоялаш ва илмий-техник фаолият натижаларини миллий иқтисодиёт манфаатларида қўллашга яъни, давлат технологик хавфсизлигини таъминлашга қаратиган.          Маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талаблар меъёрий ҳужжатлар: стандартлар (O’zDSt, ГОСТлар, Ts ), санитария, ветеринария қоидалари ва меъёрларида ташкил топган ва уларнинг аксарияти 1990 йилларга қадар, яъни бундан 25 йил олдин ишлаб чиқилган бўлиб техник жиҳатдан тартибга солишнинг замонавий даражасига мос келмайди. Ушбу қонунни қабул қилишдан эса асосий мақсад эски хўжалик юритиш тизимидан янги ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий бошқарув тизимига ўтиш, ҳар томонлама ривожланган ва ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, нуфузли халқаро ташкилот — Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга тайёргарлик ишларини олиб бориш, ҳамда ушбу ташкилот Келишувлари талаблари тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда тенг рақоботлашишига имкон яратади.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI