Facebook
YouTube

ГИЁҲВАНД ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Туман судининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида гиёҳвандлик моддалари савдосига оид жиноий иш кўриб чиқилди. Иш ҳужжатларига кўра, дурустгина хусусий корхонанинг эгаси бўлмиш Ахмаджон Восиқов (исм-фамилияси ўзгартирилган) ушбу иллатдан қутулиш ўрнига эгри йўлга қадам босди.

Тошкент шаҳрида яшовчи Ахмаджон Восиқов 1964 йилда туғилган, маълумоти ўрта бўлса-да, тадбиркорлиги билан хусусий корхона директори даражасига эришган. Бироқ, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи тадбиркор гиёҳвандликка ружу қўйиб, катта миқдордаги ушбу восита савдосига уринган.

Судланувчи А. Восиқовнинг берган кўрсатмасига қараганда, у хусусий корхонасидаги ишларидан ташқари, вақти-вақти билан киракашлик ҳам қилиб турган. Кунларнинг бирида ўзига қарашли “Спарк” машинасида Бекободдан йўловчи сифатида машинага чиққан Али исмли фуқаро билан Тошкентга йўл олади. Улар йўл-йўлакай суҳбатлашиб борар экан, Али Бекобод шаҳрида яшашини, илгари гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғуллангани учун қамалиб чиққанлигини айтади. Шунда гиёҳвандликка ружу қўйган Ахмаджон Алидан «Ҳозир ҳам опий олса бўладими, танишларинг борми, топиб бера оласанми?», деб сўрайди. У истеъмол учун топиб бериши мумкинлигини, аммо сотиш учун топиб бермаслигини, бу ишдан қўрқишини айтгади. Ўзаро савол-жавоблардан бир килограмм опийнинг нархи 5000 АҚШ доллари туришини билиб олади. Али автомашинадан тушаётганида унга телефон рақамини қолдиради.

2018 йил  12 декабрь куни Ахмаджон Алига кўнғирок қилиб, «гаплашган гапимиз кучидами, ваъда қилган нарсангни олиб бера оласанми?,» деб сўрайди. Али унинг истагини бажаришини, шунинг учун Бекободга келиши мумкинлигини айтади. Шундан сўнг у ўзи билан 5000 АҚШ долларини олиб Али айтган жойда у билан учрашади. Али бир неча жойга қўнғироқ қилиб, опий 3-4 кундан сўнг бўлишини маълум қилади.

208 йил 19   декабрь   эрталаб   9 ларда   Алининг   қўнғироғидан сўнг яна Бекободга отланади. Орадаги бир неча одамлар воситачилигида 5000 АҚШ долларини опий етказиб берувчига бергач, бир неча соат ичида 1 килограмм миқдоридаги гиёҳвандлик моддасини қўлга киритади. Сўнгра уни ҳайдовчи ўриндиғи остига яшириб, йўлга чиқади.

Ойбек йўл-патрул хизмати масканига етганида ички ишлар ходимлари уни тўхтатишиб,ўзларини Тошкент вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари деб таништиришади. Улар хизмат ити ёрдамида автомашинани кўздан кечириб, ўриндиғи остига яшириб қўйган опийни топиб олишади ва икки нафар холислар иштирокида ҳужжатлаштиришади. Тошкент вилояти божхона бошқармасининг биносида баённома ва бошка ҳужжатларни расмийлаштирилганидан сўнг, топилган модда назорат тартибида электрон тарозида ўлчаб кўрлади. Ўлчов пайтида бу моддалар ўрами билан 1088.55 грамм эканлиги маълум бўлади.

 Тошкент вилояти ИИБ ЭКБнинг 2018 йил 20 декабрдаги 1202-сонли хулосасига кўра, А. Восиқовдан олинган, қора рангли полимер пакет ичидаги икки дона рангсиз полимер пакетлар ичидаги моддалар юмшоқ, тўқ-жигарранг рангдаги, кўкнори пўчоғи экстрактига хос бўлган, таркибида опий гуруҳига мансуб гиёҳванд алкалоид-морфин мавжуд бўлган «опий» эканлиги маълум қилинган. Унинг соф оғирлиги 947,45 граммни ташкил этган. Бу модда эса Ўзбекистон Республикаси гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ҳақидаги рўйхатга кўра, таъқиқланган гиёҳвандлик воситалар туркумига кириши аниқланган.

Суд А. Восиқовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28,246-моддасининг 2-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбли деб топди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан А. Восиқовга тайинланган жазолар кисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича 11 (ўн бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ахмаджон Восиқовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан тиббий даволаниш чораси белгиланди.

© 2019 Bekobod OVOZI