Facebook
YouTube

ЖАҲЛИНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛМАДИ

Собир Алимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) эндига 22 ёшга тўлди. Маълумоти ўрта-махсус бўлган бу йигит оилавий келишмовчилик сабаб жаҳлини жиловлай олмади. Оқибатда жиноят содир этиб, суднинг “қора курси” сида ўтиришга мажбур бўлди.

С. Алимов ота-онаси ҳамда турмушдан ажрашган онаси Г. Алимова билан бирга “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилишарди. 2017 йилда онаси Бекобод шаҳрида У. Аслиддинов исмли йигит билан танишиб қолади. Бир муддат телефон орқали гаплашиб юришгач, У. Аслиддинов Г. Алимованинг уйига совчи жўнатади. Бироқ қизнинг отаси тўйга рози бўмагач, улар яширинча шаърий нигоҳдан ўтишиб, қочиб кетишади. Қизнинг яхши танимаган йигит билан қилинган бу номақул ишидан ғазабланган отаси ўғли С. Алимов онаси билан бирга уйдан ҳайдаб чақиради. Кўп ўтмай эсак У. Аслиддинов ҳам Г. Алимовани калтаклаб, уни уйидан чиқариб юборади. Отанинг ғазабига учраган аёл иккинчи турмушидан ҳам ҳаловат топмаган қизи ва ўғли С. Алимов билан 6 ой давомида акасининг уйида яшайди. Бу орада У. Аслиддинов шаърий хотинини яна 2-3 маротаба уйига олиб кетиб, кўп ўтмай уни уриб-сўкиб, ҳайдаб юбораверади. Ҳаттоки қайнаси қайнукасига ҳам телефон қилиб, уларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлайди. Руҳий истироблар исканжасида қолган С. Алимов ва онаси ота уйига қайтишади.

Жорий йилнинг 9 февраль куни соат тунги 21-30 ларда ишдан уйига қайтиб келган С. Алимов хонадонидаги бақир-чақир сабаб уйга учиб киради. Бундан бир неча кун бурун опачасини итдек калтаклаб жўнатган У. Аслиддинов ва унинг отаси Ф. Аслиддиновларнинг келинимизни олиб кетгани келдик деган гапларини эшитиб ғазаби қўзийди. “Қайси юз билан келдиларинг, чиқиб кетларинг уйимиздан” дея уни кўкрагидан итаради. Ширакайфда келинини қайтариб олиб кетиш учун келган ота-боланинг оғзидан чиқаётган тутруқсиз гаплар С. Алимовни баттар жаҳлини чиқаради. У қўлига қопқоқ очкични олиб, у. Аслиддиновнинг елкасига 2 бора уриб қолади. Унинг важоҳатидан сергак тортган ота-бола машинага ўтиб қочиб қолишади.  

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича тумани судида атрофлича кўриб чиқилди. Гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб, айбланувчи С. Алимовнинг жиноятни содир этишга сабаб бўлган омиллар чуқур таҳлил қилинди. Суд С. Алимов   Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

Ўйламай босилган биринчи қадам шунча ташвишу муаммоларни келтириб чиқарди. Бежизга ҳалқимиз “Етти ўлчаб, бир кес ” деб айтилмайди. Шу боис қарор чиқаришдан олдин яхшилаб муҳокама қилсак мақсадга мувофиқ бўлади.   Айтилганидек “маслаҳатли тўй тарқамасдир”.

А. БОБОХОНОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчиси.

© 2019 Bekobod OVOZI