Facebook
YouTube

БОШИГА БАЛО БЎЛДИ

  • HUQUQ

Инсон оиласидаги иштимоий иқтисодий муаммолардан азият чеккан чоғда ўзига турли йўллар билан таскин излайди. Кимдир дардини сабод билан енгиб, келажакка умид билан боқади. Кимдир эса ўткинчи ҳиссиётларини қумсаб, дарду муаммосини янада оғирлаштиради. “Далварзин”лик Ином Тўраев (Исм-фамилияси ўзгартирилган) ҳам ўз ташвишларин бирдан унутиш учун гиёҳванд модда қабул қилди. Қабул қилдию унинг доими қулига айланиб қолди.

Ёши 50 дан ошган, оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган ушбу фуқаро турмуш ўртоғи билан давлат корхонасида қоравул бўлиб ишларди. Топган тутгани рўзғорни тебратишга базўр етиб турганлигидан кўнгли тўлмаётганлиги боис оҳирги вақтларда тез-тез асабийлашадиган бўлиб қолди. 2016 йилнинг кеч куз ойларида маҳалла ҳудудидаги тўқайзор ёнида ўсиб турган ёввойи нашани кўрган Ином унинг баргларини териб олади. Сиқилган вақтида уни эзиб, сигарета кўринишида истеъмол қилиб кўради. Оз муддат бўлса-да ўзини дардларидан фориқ бўлганидек ҳис этган И. Тўраев бора-бора гиёҳванд моддага ружу қўя бошлайди. Шу сабаб далада ўсиб ётган ёввойи нашанинг қолган баргларини ҳам юлиб келиб, уни қуритиб, халтачага жойлаб, тандирхонасининг шифтига олиб қўяди…

2019 йилнинг 14 март куни хуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбирда И. Тўраевнинг хонодони холислар иштирокида кўздан кечирилади. Текширув чоғида хонадонда топилган гиёҳванд модда қонуни тартибда расмийлаштирилиб олинади.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича туман судида атрофлича кўриб чиқилди. Судда айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, оилавий шароитини инобатга олган ҳолда енгиллик сўради. Суд айбланувчи И. Тўраевнинг Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 57-моддаси билан айбдор деб топиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баровари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан у тиббий муассасада гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанадиган бўлди. Дардини “фориғ” бўламан деб, гимёҳванд модда истеъмол қилишни бошлаган И. Тўраев қонунга зид ушбу ҳатти-ҳаракати сабаб ўзига қўшимча муаммо ортирб олди.

С. АБДУҲАЛИЛОВ,

 туман прокурори ёрдамчиси

лавозимида иш ўрганувчиси.

Tuman ichki ishlar bo’limi хabar qiladi

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАСИНИ ЕТИШТИРАЁТГАНЛАР

қонун олдида жавоб беришди

Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари ёки психотрон моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, яъни гиёҳванлик воситалари бўлган экинларни экиш, етиштириш, унинг олди-сотдиси ва истеъмоли билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш мақсадида кескин чоралар кўрилаяпти. Бироқ шундай бўлишига қарамай айрим фуқароларнинг мазкур жиноятни бевосита ёхуд билвосита содир этиб, жиноий жавобгарликка тортилаётганликлари ачинарли ҳолдир.

“Хос” маҳалласида яшовчи К. Б. Исм-фамилияли шахс 63 ёшга тўлган. Жорий йилнинг 8 май куни туман прокурори ҳамда туман ИИБ бошлиғининг, турар жойларини ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участаларини ва транспорт воситаларини текшириш юзасидан уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқини чеклов тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш тўғрисида” ги келишилган қарорига асосан туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2019” тадбирда ушбу фуқаронинг хонадони кўздан кечирилди. Текширув вақтида К. Б. Ўз хонадонидаги томорқасидаги 0,04 сотих майдонда 104 туп оч яшил рангли, кўкнор ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

16 май куни “Янги бозор” маҳалласида ўтказилган худди шундай тадбирджа эса маҳаллада яшовчи Тожикистон Республикасининг Ленинобод вилоятида 1983 йилда туғилган фуқаро Х. М. нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув чоғида мазкур фуқаронинг томорқа еридаги 0.02 сотих майдонда кўкнор ўсимлиги парваришлаб келинаётганлиги аниқланди.

Қайд этилган ушбу ҳолатлар юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги жиноят-қидирув бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Х. ЎРИНОВ,Туман ИИБ хузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси.

© 2019 Bekobod OVOZI