Facebook
YouTube

ШИФОХОНА МАЪСУЛЛАРИ “ХАЙФСАН” ОЛИШДИ

  • HUQUQ

Туман адлия бўлимига “Ачамайли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б. Минжигитовдан мурожат келиб тушди. Мурожатда баён этилишича туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими маъсул ходимлари фарзанди туғилганлиги ҳақидаги маълумотномани турмуш ўртоғининг паспортини алмаштириш муддати ўтиб кетганлиги сабабли бермаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ушбу мурожаат асосида ўтказилган ўрганиш давомида 1990 йил 21 февральда Бекобод шаҳрида туғилган фуқаро Мўтабар Қўзиева 2018 йилнинг 12 декабр куни туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ хона бўлимда қиз фарзандли бўлганлиги аниқланди. Туман тиббиёт бирлашмасининг фуқаро М. Қўзиеванинг мурожаат юзасидан 2018 йил 24 декабрдаги 13/515 –сонли жавоб хатида унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг муддати ўтилганлиги сабабли туғилган фарзандига туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тақдим эта олмаслиги маълум қилинган. Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг Ўзбекситон Республикаси Адлия томонидан 2018 йил 27 февральдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинитал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 56-сон буйруғини иловасидаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида” йўриқноманинг 9-бандида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туғруқ содир бўлган муассасалар томонидан барча тирик туғилиш ҳолларида берилиши ҳамда ушбу йўриқноманинг 14-бандида туғилган ҳақида тиббий маълумотнома туғилган боланинг ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа манфаатдор шахсларга берилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундан кўриниб турибдики, шифохонанинг туғруқхона бўлими мутасадди раҳбарларда ва маъсул шахслари томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг юқорида айтиб ўтилган буйруғи ҳамда ушбу буйруқ асосида илова йўриқномасини амалиётда нотўғри қўллашган унда кўрсатилган талабларнинг қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлишган.

Туман адлия бўлими томонидан юқорида аниқланган қонун бузилишлари ва қонунбузилиш ҳолатларининг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Тошекнт вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига Тақдимнома киритилди ушбу тақдимнома асосида Тошекнт вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, масала чуқур муҳокама  қилинди. Тақдимномада кўрсатилган камчиликларга йўл қўйган туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, шифохонанинг туғруқхона бўлими мудираси ҳамда туғруқхона бўлими катта ҳамширасига Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекиснинг 181-,182-моддаларига мувофиқ “Тушунттириш хат”лари оилниб, уларга “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Б. РАХИМОВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.

© 2019 Bekobod OVOZI