Facebook
YouTube

ШАҲАРЛИК ХОЛАЖОНИМ

  • TEATR

Мана, ниҳоят куни билан излаган дарвозамниям топдим! Бир дарвозадаги рақаму, бир манзил ёзилган қоғозга кўз ташлаганча, темир дарвозани даранглатган пайтим, ичкаридан шиппакнинг шалоплаши эшитилди:

-Қанақа қишлоқи у, звонок турганда даранглатган!

Шундагина дарвозанинг бир тарафидаги тугмага кўзим тушиб, роса ўсал бўлдим: қишлоқилигим қурсин!

-Оббо, Акмалжон-эй, келиб роса яхши қилибсан!- Тошкентлик холажоним менинг кимлигимни билгач, уйга киритиб, олча шарбати тутди.-Бу Тўпанисогаям ҳайронман, Тошкентда мендай холажонинг турганда, сени ётоқхонада яшатганини қара! Қайси куни иппадромда учратиб қолмасам, юрардинг ётоқхонада тараканга таланиб! Кўришмаганимизгаям нақ ўттиз йи л бўлди-да, ўзиям. Ўша туриши, чиллаширдай, олтита болани боқишни ўзи бўлмайди-да! Мана биз битта туғдик! Уям домга чиқиб кетди! Поччанг бултур қазо қилиб, ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзим қолдим. Курсдошим сени ўқишга киритгани, бир йи лдан бери ётоқхонада яш ашингни айтганида ётқизиб ургим келди! Мендай дугонаси турганда ётоқхонага бало борми! Энди мана шетта иккаламиз она-бола бўлиб яшоврамиз!

Тошкентлик холажоним айтганидек, она-бола бўлиб яш аш учун ётоқхонадан у –бу

Нарсаларимни ҳовлига олиб келдим. Эр талаб дарсга кетаётганимда холажоним қўлимга хўжалик тўрвасини тутқаздилар:

-Дарсдан қайтишингда ярим килоча қўй гўшти-ю, икки юз граммча думба олиб келгин. Битта қулинг ўргилсин  манти қилиб бераман! Бир-икки кило савзи-пиёзлардан ҳам ола кел, уйда қолмапти!

Дарсдан қайтишда холажоним айтганларидай бозор ораладим. Масаллиқларнинг пули сумканинг ичида бўлса керак деган хаёлда, очиб кўрсам ҳеч вақо йўқ экан. Майли, эс ларидан чиққан бўлса керак, деганча ёнимдан харжлаб тура қолдим.

Холажоним рўзғор халтасини қўлимдан оларкан, елкамга қоқиб қўйдилар:

-Баракалла! Энди пича мизғиб ола қол! Ўқиш оғир нарса! Бизларам ўқиганмиз-биламиз!

Холажоним рост айтган эканлар, думбаю қўй гўштидан бўлган мантининг мазаси, агар уни менинг тошкентлик холажоним қилган бўлса,  узоқ пайтгача оғзингдан кетмаскан!

Тонгда холажоним кечкидан ортиб қолган мантини нонуштага иситиб бераркан, бошларимдан силадилар:

-Ана дарров рангингга қон югуриб қолди! Ўқиш оғир нарса, кучли-кучли таомлардан еб туришинг керак! Бугунга гўшт-ёғни кечагидай олгину, бир кило девзира, зира-пиралардан ола келсанг, шунақа ош ясайман-ки, ҳар битта гуруч таракандай ўзи оғзинга ўрмалаб кириб кетади! Тур, болажоним, ўқишингдан қолма!

Холажонимни гапини ерда қолдирмаслик учун унинг рўзғор халтасини жилдимга тиққач, дарсдан сўнг яна бозор оралашга тушдим. Масаллиқлар пулини холажоним  халтага солишни бу гал ҳам э сидан чиқариб қўйганлиги учун, курсдошимдан қарз олишга тўғри келди. Аммо, ошга гап йўқ эди! Холажоним муаллималикккамас, асли ошпазликка ўқигандай ҳар куни турли хил таомлар пишириб берар, мен эса тобора қарзга ботар, тезроқ таътил бошланиб, уйга бориб, ота-онамга билдирмай, тоғаю амакиларимдан чўнтак пули ундириб келишни истардим.

Кутилган қишки таътил етиб келиб, мени уйга кузатиб қўяётган холажоним кўзларига ёш олди:

-Кўп ҳаялламагин, боламдай бўлиб қолдинг! Энди қайтгунингча нима қиламан-а?! Кимга овқат пишираман! Бир ўзим нон-чойга қаноат қила тураман-да! Ўшақларда туршак-ёнғоқлар арзон! Беш-ўн килодан ола кел! Сояки майиз, бодомларданам обкел, миянгга фойдаси катта! Борганингда дугонама қўйам сўйдирса керак! Жизларидан чалароқ қовуртириб, банкага бостиргин! Айтгандай, силар тарафда қазини яхши қилишади! Беш-олтитагинасини  чемоданинга ташлаб кел! Қишлоқни сарёғини айтиб ўтирмадим, шундоғам онанг берворса керак! Кел, пешонангдан яна битта ўпай, болажоним!

Хуллас, менинг бу галги уйга кириб боришимдан онамнинг боши осмонга етгани кшриниб турарди. Холажоним айтганларича оёғимнинг тагига қўй сўйишмаган бўлсалар-да, рангим тиниқлашиб, озгина қоринча қўйган жигаргўшаларининг формасини сақлаб қолиш учун топганларини оғзимга тиқ иш ди. Бунинг устига бир кун у тоғам, бир кун бу тоғам, бир кундан холаю аммаларим меҳмонга чақиришиб, баҳо қўйдиришда домлаларга қанчадан-қанча пул сарфлаётганимни эшитишиб, беайб домлаларимнинг гўрига ғишт қалаганча, кузатаётганларида баҳо қўйдирасан, дея чўнтагимга тўрт-беш сўм тиқиштиришарди.

Мени иккинчи ярим й илликка кузатишаётганда, худди армияга кетаётган йи гитга ўхшаб, елкамда ёнғоғу-майиз, қазию-қарта, жиззали патирлар солинган халтани осиб олгандим. Тошкентга етиб келгач, Холажоним хўржин-халталарни елкамдан оларкан, мени хаж зиёратидан қайтган кимсадек юз-кўзларимдан силаб ўпишга тўшдилар:

-Бўйларингга жонимнг қоқай! Бир ҳафта нақ бир й илдай чўзилди-я! Ишонсанг, томоғимдан ҳеч нарса ўтмаса! Ёлғизлик ёмон бўларкан! Ҳозир ошга унайман, сен мўрчага туш!    

Холажоним билан уйдан келтирилган туршагу-майизларнинг рангини бир ҳафтадаёқ ўчириб ташладик. Хешларимдан ундирилган пулнинг ярми курсдошларимдан олинган қарзлару, бозордаги насяга олинган масаллиқларга тўлашга кетган бўлса, қолган қисмига холажоним пишириб берадиган чўчвараю, мантилар, хониму норинларнинг масаллиғига сарфладим. Аммо, ётиб еганга тоғ чидамас экан. Бир ойларпдан сўнг холажоним тутқазган рўзғор халтасини оларканман, пули ичидами-йўқлигини билмоқчидай очиб кўрдим. Холажоним бу қилиғимни тушунган бўлсалар-да, жилмайганча елкамга қоқиб, ўқишдан кечикмасликни тайинлаб, дарвозани ёпиб қолдилар.

Аммо, бу гал йўлни бозорга бурмай тўғри уйга қайтдим. Эр таси, индинига ҳам бозор оралаш эс имдан чиқадиган бўлди. Холажоним ҳам бўш қўл билан кириб келганимни кўргач, чимрилганча бир ўзи чой ичишга туша бошлади ва ҳафта охирида мен турган хонага бирорта талаба ўртоғимни  ижарада туриш учун бошлаб келсам, икки-уч киши бўлсак, ўқишимиз янада яхши бўлишини  уқтира бошладилар. Бу таклифга қарши мен ҳам ётоқхонақа қайтмасам, уни бировга бервормоқчиликларини айтганча, холажоним билан хайр-маъзур қилдим.

Мана бир ҳафтадирки, яна аввалги ётоқхонамдаман. Оч қорним-тинч қулоғим деганларидек, ҳозиргина газ плиткадаги қозонга арзонгина суякларни қайнатишга ташлаб қўйдиму, тошкентлик холажонимникида ўтган тўкин ҳаётимни эс лаганча, сўлак безларим ишга тушиб кетди. Ҳа, майли, бу кунларам ўтар-кетар! То суяк шўрва тайёр бўлгунча холажонимникимда ўтган кунларимни қоғозга тушириб, бир таҳририятга жўнатиб ҳам юбордим. Кейинги ҳафталарда, худо хоҳласа, чиқиб ҳам қолса керак…

Оллоёр БЕГАЛИЕВ.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI