Facebook
YouTube

ДОНОЛАР БИСОТИДАН.

Бошловчи шифокор битта хасталикка йигирмата дори, тажрибалиси эса — битта дорини йигирмата касалликка ёзиб беради.

Уильям Ослер.

Агар бирор касалликка жуда кўп дорилар тавсия этилса, демак бу хасталикнинг давоси йўқ.

Антон Чехов.

Биз ҳадиксирайдиган касалликлар айнан энг кўп тарқалганидир.

Лешек Кумор.

Ўн марта оғир касалликни бошдан кечиргандан кўра, бир марта осонгина ўлган беҳроқ.

Номаълум муаллиф.

Дунёда нималар бўлмаяпти! Шу пайтгача бирор марта ўлиб кўрмаганлар ҳам ўлиб бермоқда.

Юлиан Тувим.

Шифохоналарда икки хил касаллар мавжуд: бирлари жиддий касал, бошқалари емишдан нолишади.

Номаълум муаллиф.

Мижозларнинг барчаси даволанишни ёқтиравермайди, аммо барча мижозлар даволашни яхши кўришади.

Максим Звонарев.

Шифохоналар қашшоқлашганида қабирстонлар бойийди.

Александр Минкин.

Тиббиётда энг яхши дори – врачнинг ўзидир.

Антоний Кэмпинский.

Врачларнинг зўрлигига фақат соғ кишилар ишонишади.

Альфред Конар.

Врач билан суҳбатдан сўнг мижоз ўзини енгил ҳис қилмаса, бу яхши врач эмас.

Владимир Бехтеров.

Врач қанча тажрибали бўлса, бефойда дориларни шунчалар кўп билади.

Бенжамин Франклин.

Хизмат ҳақини олмаган врач унга лойиқ эмас.    

“Талмуд” китобидан.

Қашшоқликнинг яхши томони шундаки, врач  тезроқ даволаб юборади.

Фрэнк Хаббард.

Менинг врачим менга олти ой умрим қолганлигини айтди.Ҳисоб-китоб қилолмаганимдан кейин у яна олти ой қўшди.

Уолтер Мэтхо.

Врач қанча тажрибали бўлса, унинг ёзуви ҳам шунчалар бадхат бўлади.

Н.М.

Энг яхши врачлик соҳаси – тери касалликларидир. Мижозлар ярим тунда безовта қилишмайди, ўз касалликларидан ўлишмайди ва ҳеч қачон тузалмайдилар.    

Мартин Фишер

Яхши врач сизни хасталикдан сақлолмаса-да, ёмон врачдан асраб қолади.

Жан Поль

Врачлар хасталик ҳақида унча-мунча билимга эга, аммо соғломлик ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмаслар.

Прентис Малфорд.

Ташхис қўйиш – энг кенг тарқалган касалликдир.          

Карл Краус.

Ўлим сабаб топади.   

Лотин мақоли.

Касалликданмас, яшаётганлигингдан ўласан.

Сенека.

Яшаш ҳаёт учун хавфли.

Номаълум муаллиф.

Тиббиёт ҳаётингизга йиллар қўшиб беради, аммо йилларга ҳаёт қўшиб беролмайди.         

Номаълум муаллиф.

Поликлиника: мижозларнинг ўзаро тажриба алмашиниш маскани.

Сильвия Чиз.

Фаромушхотирликни даволаб бўлмайди, аммо уни унутиш мумкин.

Фаина Раневская.

Қарз олишни одат қилганларнинг хотираси хавф остида бўлади.

Остин О Малли.

Ошқозон яраси нима ейишингизгамас, сизни ичдан нима кемираётганлигига боғлик.       

Номаълум муаллиф.

Агар танишларимизнинг маслаҳатлари бўлмаса, шамоллаш  унчалар оғир дард эмас.

Номаълум муаллиф.

Шамоллашга қарши дориларнинг энг оммабопи – танишларнинг маслаҳатларидир. 

Номаълум муаллиф.

Тумовни агар даволамасанг нақ икки ҳафтада, даволайдиган бўлсанг бор-йўғи 14 кунда ўтиб кетади. 

Номаълум муаллиф.

Севги ва йўтални яшириб бўлмайди.

Жорж Херберт.

Дардни яширсанг, иситмаси ошкор қилади.  

Мақол.

Йўтал қийнагаларнинг айримларигина врачга боришади, қолганлари эса – театрга. 

Алек Гиннес.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI