Facebook
YouTube

СЕКТОР ЖАМИЯТ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комлекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман прокурори Д. Абдурахмонов раҳбарлигидаги 2-секторда иш сифатини ошириш, секторни намунали секторга айлантириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор асосида халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шакллари амалиётга жорий этилиб, сектор фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида “туман – вилоят – республика” тамойили асосида вертикал бошқарув тизими жорий этилди. Йил бошида сектор таркибига корхона ва ташкилот раҳбарларининг ички буйруғи асосида малакали ходимлар бириктирилди. Ишчи гуруҳи аъзолари хонадонма хонадон юриб, ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида намунали меъзон асосида иш олиб боришаяпти.

Хонадонларда аҳоли вакиллари билан ўтказилаётган мулофотлар жараёнида аниқланаётган муаммо ва камчиликлар Далварзин маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган сектор штабида умумлаштирилиб, амалга оширилаётган ишлар доимий таҳлил қилиб борилаяпти. Сектор ҳудудидаги хонадонларни ўрганиш ишлари тасдиқланган режа-жадвал ва намунавий саволномалар асосида ташкил этилиб, ишчи гурҳи аъзолари томонидан график асосида хатлов ўтказилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор таркибига кирувчи 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд81479 та хонадонларнинг 7530 тасида ўрганишлар якунланди. Уларда аниқланган 222 та муаммонинг 186 таси ижобий ҳал этилди. Сектор ишчи гуруҳига мурожаат этган фуқаролардан 2 нафарининг хонодони газ тармоғига улаб берилди. 29 нафар фуқароларга тиббий хизмат кўрсатилди. 1 нафар фуқаронинг фарзанди мактабгача таълим муассасига жойлаштирилиб, 48 нафар ишсиз юрган фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Яна шунча фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, 10нафар тадбиркорнинг мавжуд муаммолари ҳал этилди. 31 нафар фуқароларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатилди.

Мунтазам равишда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллари чоғида аниқланган муаммолар ҳам тегишли тартибда ҳал этиб борилаяпти. Сайёр қабуллар чоғида асосий эътибор аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилаяпти. Шу мақсадда ўтказилган “Бўш иш ўринлари ва меҳнат ярмаркалари”да вақтинча ишсиз юрган фуқароларнинг 70 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Бундан ташқари меҳнатга лаёқатли бўлмаган ва ижтимоий ҳимояга мутож бўлган фуқароларга ҳасса, қўлтиқ таёқ, эшитиш мосламаси, ногиронлик аравачаси каби зарур воситалар етказиб берилди. Шунингдек, туман прокурорининг ташаббуси билан сектор тарикибига кирувчи 2 та маҳаллада истиқомат қилувчи 1500нафардан зиёд аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Секторда ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2019 йил Инвестиция дастурига сектор ҳудудида жойлашган 14 та объектдақурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш белгиланган. Дастурга асосан “Парчаюз маҳалласидаги 50-умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш учун 489,45 миллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ҳамза маҳалласидаги 25-умумтаълим мактабига 180 ўринли янги ўқув биноси қурилиш учун 1,201,5 миллион сўм сарф этилади. “Пастки крейт” маҳалласидаги 2-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини реконструкция қилиш учун 1,174,9 миллион сўм, Ҳамза маҳалласида 4-сонли қишлоқ оилавиий поликлиникасини реконструкция қилиш учун эса 600 миллион сўм сарф этилади. Ҳозирда ушбу объектларнинг қурилиши ва капитал таъмирланишига оид лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, пудратчи ташкилотларга бошланғич бадал маблағлари тўлиқ ўтказиб берилган. Қурилиш ишларининг бориши доимий назоратга олинган. Ушбу вазифаларнинг бекаму-кўст бажарилиши аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаши турган гап.

Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та тамойил асосида сектор ҳудудида жойлашган “Янги бозор” маҳалласида ёзги болалар стадиони, кутубхона, намунали боғча ҳамда маданият саройининг қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари ушбу ҳудудда замонавий тикувчилик цехи қурилиб, ёшларнинг баднлиги таъминланади. Аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш мақсадида эса 8 та кўп қаватли уйлар капитал таъмирланади. “Обод қишлоқ” Давлат дастурининг бажарилишига ҳам сектор алоҳида аҳамият қаратилган бўлиб, дастурга киритилган Ҳамза ва “Парчаюз” маҳаллаларида олиб борилиши кўзда тутилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан жами 10,359 миллион сўм сарф этилиши режалаштирилган. Ушбу маблағ ҳисобига мазкур маҳаллаларнинг жами 26 километр узунликдаги ички хўжалик йўлларига асфальт қоплама ётқизилади. 2,2 километр масофада пиёдалар йўлкаси бунёд этилади. 13 километр масофага ичимлик суви линияси тортилади. 24 километр масофага электр энергияси линияси тортилиб, 7 та трансфарматор ва 608 та янги таянч устунлари ўрнатилади. 6 километр узунликдаги табиий газ линиялари жорий таъмирланади. Ушбу маҳаллаларда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ҳам дастур доирасида бир қатор ишларни амалга ошириш белгиланган. Шунингдек, секторда “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастурининг ижросига ҳам алоҳида аҳамият қаратилган. Ҳозирги кунга қадар мазкур дастур асосида сектордаги 33 та кам таъминланган оилаларга жами 6,5 миллард сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди.

— Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, бир сўз билан айтганда халқни рози қилиш ҳар бир раҳбар иш фаолиятининг бош мезони бўлиши керак, — дейди туман прокурори Д. Абдурахмонов. – Ана шундагина биз Президентимизнинг халқ манфаатини кўзлаб юритаётган оқилона сиёсатига ҳамоҳанг иш олиб борган бўламиз.

Жавлонбек ЭСОНОВ,

“Бекобод овози” мухбири.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI