Facebook
YouTube

БАРАКАЛИ ҲОСИЛДАН ХИРМОН ТЎЛАЯПТИ

Туманимзда ғалла ўрим-йиғими уюшқоқлик билан олиб борилаяпти. Бу йил туманимиздаги 347 та фермер хўжаликларининг 14650 гектар майдонида етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, қисқа муддатда ўриб-йиғиб олиш учун 55 та отряд шакллантирилди. Ушбу отрядларга жами бўлиб 69 та замонавий русумдаги ўрим комбайнлари ҳамда 184 та ташув техникалари бириктирилди.

Ғалла ўрим-йиғим теримида қатнашаётган ишчиларга барча шароитлар яратилиб, ёнилғи-мойлаш материаллари дала бошига келтириб берилаяпти. Ҳар бир отрядларнинг қошида кўчма таъмирлаш устахоналари ташкил этилганлиги ўрим-йиғимга жалб этилган техникаларнинг соз ва сифатли ишлашига имкон бераяпти. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бу йилги серёғин ва салқин об-ҳаво шароити ғалладан кутилган ҳосил олишда жуда муҳим аҳамият касб этди. Ўз навбатида фермер хўжалиги раҳбарлари ҳам ғалла етиштириш борасида зарур агротехник тадбирларни вақтида ва сифатли бажарганликлари боис туманимизда ғалладан ўртача ҳосилдорлик 26,2 центнерга етказилиши, жами 38380 тонна сара дон давлатга сотилиши режалаштирилган.

Қудратли техникаларнинг ғалла майдонида наъра тортиб, унум билан ишлаётганлиги боис ғалла етиштириш бўйича тузилган контрактация шартномаларини бажарган фермерлар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Туман ғалла штабидан берилган маълумотларга кўра “Шахзодбек-Шахбозбек”, “Фаррух Рустам агро ишонч”, “Ботирали Абдусаттор”, “Камолот Содиқбек агро”, “Кабиржон Рустам”, “Султонов Мухиддин”, “Арчазор файз агро” каби фермер хўжаликлари ҳосил хирмонга шартномада кўрсатилганданда зиёд ғалла топширишди.Мавсум илғорларини шарафлаб, туманимизнинг заҳматкаш деҳқонлари хирмонига барака тилаймиз.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI