Facebook
YouTube

27 IYUN — MATBUOT VA OMMAVIY AXBOROT VOSITALARI XODIMLARI KUNI

ЮРИЙ ЛЕВИТАН БИЛАН УЧРАШУВ

(Воқеий ҳикоя)

 Дунёда шундай инсонлар бўладики, уни танимасангиз, билмасангиз-да, ғойибдан ҳурмат қилиб, меҳр қўйиб қоласиз. Ана шундай жаҳон тан олган, жаҳон таниган инсонлардан бири — собиқ Иттифоқ радиосининг бетакрор овоз соҳиби, сухандон Ю. В. Левитандир. Унинг салобатли ва жозибадор овозини эшитган ҳар бир киши жим қоларди. Бу қудратли овоздан инсон қалби жунбушга келиб, бутун вужуди қулоққа айланарди. Камина ана шу буюк инсон, бетакрор овоз соҳиби, собиқ Иттифоқнинг биринчи рақамли сухандони билан кўришиб, ундан дастхат олишдек бахтга муяссар бўлганман.

 Воқеа бундай бўлганди.

 1976 йил 26 май куни Ўзбекистон радиосининг 50 йиллик юбилейи Тошкентдаги А. Навоий номли опера ва балет театрида ўтказилиши эълон қилинган. Мен ўша пайтда  Ўзбекистон радиосининг Маҳаллий эшиттиришлар Бош бошқармасининг Бекобод тумани бўйича бошловчи муҳаррири бўлиб ишлар эдим. Бошқарма бошлиғи Амир ака Азимжонов ва бош муҳаррир Ясин Мирзаев эди. Юбилейга мен ҳам таклиф этилгандим.

Ўша куни барвақтроқ бориш мақсадида йўлга чиқдим. Етиб боргач, театр залига кирдик. Соат 9 дан ўтиб,10 га яқинлашиб қолганди. Шеригим негадир, юринг болохонага чиқамиз, деб мени бошлаб кетди. Иккинчи қаватга чиқамиз деб, зинапояга эндигина оёқ қўйган эдик, рўпарамиздан уч киши: Ўзтелерадиокомпания партия ташкилоти секретари, телевидение сухандони Н. Иброҳимова, собиқ Иттифоқ радиокомпанияси сухандони, бетакрор овоз соҳиби Юрий Левитан ва телевидение сухандони Ўктам Жобировлар рўбарў келиб қолди. Мен уларни таниганим боис, сўрашгани қўл узатдим. Улар билан саломлашгач, қўлимдаги китобча ва ручкани узатдим. Юрий Владимирович гап нимадалигини тушуниб, китобча ва ручкани олиб, дастхат ёзиб берди. Хурсандчилигимнинг чеки йўқ эди. Ахир, шундай улуғ инсондан дастхат олиш ҳаммага ҳам насиб этмайди-да! Иккинчи қаватга чиқиб, олдинги ўриндиқларга жойлашиб олдик. Бир зумда болохонада ҳам жой қолмади.

 Тантана сўнггида сўз собиқ Иттифоқ радиокомпанияси сухандони, бетакрор овоз соҳиби Ю. Левитанга берилиши эълон қилиниши билан бутун зал оёққа туриб, уни гулдурос, давомли қарсаклар билан кутиб олди. У қисқа гапирди. Унинг салмоқли ва залворли нутқи, жозибали ва жарангдор овози ҳанузгача қулоқларимда акс-садо бьериб туради, гўё…

Ражаббой БАГИГОВ.

УНУТИЛМАС САБОҚ

Ўшанда 1974 йилнинг кузи, аниқроғи, эндигина мактабни битириб, туман газетасида ишлаётган кезларим эди. Бир сафар илғор механизатор ҳақида мақола ёзиш юзасидан топшириқ олдим. Шунга кўра, йиғим-терим авжига чиққан далага бордим, механизаторни иш устида учратиб суҳбатлашдим. Ҳатто, тракторчиликдан хабарим борлиги боис, унга қўшилиб машинада пахта тердим. Кейин шу асосда лавҳа ёздим. У газетанинг шанба сонида чоп этилди. 
         Албатта, бу мен – бошловчи журналист учун катта ютуқ эди. Аммо қувончим узоққа чўзилмади. Душанба куни эрталаб хонада ишлаб ўтиргандим, эшик шаҳд билан очилди-ю, остонада қаҳрамоним кўринди. У мен билан номигагина сўрашди-да, қўққисдан муддаога ўтди. 
        – Ҳов, ука! – деди кўзларимга қаттиқ тикиларкан, зардали оҳангда. – Мен отим Итолмас эканлигини айтгандим, сен нега Етолмас деб ёздинг? Хўш, нимага етолмас, нимадан қуруқ қолар эканман?..           
        Кутилмаган саволдан аввалига эсанкираб қолдим, сўнгра олдимда турган газетага шоша-пиша кўз югуртирдим. Қарасам, исми ростданам Етолмас ёзилибди. Уни ким, қачон ўзгартирганини билолмай, тасодифан хонага кирган бўлим мудирига илтижоли боқдим. 
       – Ҳа, тинчликми?  

Бўлим мудири механизаторга юзланди. Унинг дардини эшитгач, масалага ойдинлик киритди.

– Айб бу укамизда эмас, – деди менга кўз қирини ташлаб. – Аслида сизнинг исмингиз эскича ва ножоизроқ экан. Шунинг учун газетага қўл қўйишдан олдин муҳаррир билан маслаҳатлашиб, сал ўзгартирдик. 
        – Нега?!.

Механизатор баттар жаҳл отига минди.

– Ахир, эскичами-янгичами, ёқимлими-ёқимсизми, бу раҳматли ота-онам қўйган исм-ку! Улар мендан олдинги беш фарзанди турмагани учун шундай қарорга келишган. Бу боламиз яшаб қолсин, уни Худо ўз паноҳида ва ёмон кўзлардан асрасин, лоақал ит ҳам дахл этолмасин деган маънода шундай йўл тутишган. Сизларга бировнинг отини бузиб ёзишга ким ҳуқуқ берган?

У бир зум тўхтаб нафас ростлагач, пичинг аралаш сўзида давом этди.

– Унда, ана, бир ҳамқишлоғимнинг исми форсчада Зарима, ўзбекчаси – “паст, тубан, ёмон”, эҳтимол, униям ўзгартириб берарсизлар?!.         

Хуллас, Итолмас ака узоқ тортишди. Охири бизни тавбаизга таянтириб, узр сўраттирди. Бу воқеа мен учун бир умрлик катта сабоқ бўлди. Шу-шу мудом одамлар исмини тўғри ва тўлиқ ёзишга, мазмунига эътибор беришга одатландим. Кейинчалик република миқёсидаги нуфузли газеталарда ишлаган чоғларим айнан ши мавзуда бирмунча чиқишлар қилдим. Энг муҳими, исмларга қизиққаним сайин барчаси ўзига хос теран маъно-мазмунга ва “таржимаи ҳол”га эгалигини чуқурроқ англай бошладим.

 Абдунаби ҲАЙДАРОВ,     
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI