Facebook
YouTube

СУВ — БЕБАҲО НЕЪМАТ

Ер юзидаги мавжуд сувларнинг фақат 2 фоизигина ичиш ва қишлоқ хўжалиги учун яроқли чучук сувлар бўлиб, қолганлари денгиз ва океанлардаги шўр сувдан иборат. Бугунги кунда нафақат ичимлик суви, шу билан бирга деҳқончиликда фойдаланиладиган сувнинг танқислашаётганлиги ҳам долзарб муаммога айланиб бормоқда. Чунки, Ер куррасида йилдан-йилга аҳоли сони кўпайиб, сувга бўлган талаб ортиб бораётир. Республикамизда сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сувнинг исроф бўлишига йўл қўймаслик учун бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

  Туманимизда ҳам сувга бўлган эҳтиёж кучлироқ сезилмоқда. Пахта, бошоқли экинлар, мева-сабзавотчилик, боғлар, токзорлар, балиқчилик ва чорвачилик йўналишидаги кўплаб фермер хўжаликларининг ташкил этилиши ва ривожланиши йилдан-йилга сувдан самарали фойдаланиш чораларини кўришга ундамоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги 74- сонли қарорида таъкидланганидек, 2019 йилда сув танқислигидаги салбий оқибатларнинг олдини олиш, экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш ҳамда сувга бўлган талаб муносабатларини шартномавий равишда амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Бугунги кунда  сув танқислигининг олдини олишда алмашлаб суғориш ишлари ташкил этилган бўлиб, тунги навбатлаб суғориш ишларини янада жадаллаштириб, сувдан мақсадли ва самарали, оқилона фойдаланиш, белгиланган сув лимитига асосан сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари билан суғориш ишларини тўғри ташкил этишга аҳамият бериш назарда тутилди. Сувдан тўғри ва оқилона фойдаланишда унинг тежамкорлигини орттириш учун томчилатиб суғориш замонавий технологик усулларни кўпроқ тадбиқ этишни тақозо этмоқда. Гидротехник иншоотлар ва гидропостларни қуриш, таъмирлаш, улардан лимитлар асосида тўғри фойдаланиб, сув тежамкорлигини ошириш лозим бўлади.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПФ-5690 сонли фармони асосида “Ўзагроинспекция” ташкил этилди ва асосий вазифалардан бири ҳисобланган сунъий сув объектларида  сувдан тўғри ва оқилона ҳамда тежамкорлик билан фойдаланиш қоидалари белгилаб берилди. Жумладан, сув ресурсларини бошқариш соҳасида ягона сиёсат амалга оширилиши, шунингдек, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар  сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилиб, сувдан оқилона ва самарали фойдаланиш  устидан назоратни амалга оширилади. Агроинспекция, шунингдек, ирригация ва гидротехник иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда белгиланган стандартларга риоя этилиши, ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона сарфланиши устидан назоратни амалга оширади.

  Сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланган ёки сувнинг исрофгарчилигига йўл қўйган фермер ва деҳқон хўжаликлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб  бўладилар.

                          М. СУЛТОНОВ,

  “Ўзагроинспекция” Бекобод тумани бўлими инспектори.

ЧЎМИЛИШДА ЭҲТИЁТКОР БЎЛГАН ЯХШИ

Сўнги вақтларда республика  ҳудудларида  фуқароларнинг, айниқса, вояга етмаганларнинг сув  омборлари, кўллар, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларида чўкиб кетиши  билан боғлиқ  нохуш ҳолатлар кўплаб қайд этилмоқда.

Сувда бахтсиз ҳодисалар тез-тез  рўй  бериб  турадиган жойларни аниқлаш, маҳаллий  аҳоли  ва дам олувчилар  ўртасида  тушунтириш ишларини  олиб бориш, ташкилий ва  амалий чора тадбирларни  амалга ошириш, дам олиш зоналари, сиҳатгоҳлар ва  болалар  соғломлаштириш оромгоҳларида ҳовузларини жиҳозлаш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги, шуниндек, оммавий дам  олиш жойларида қутқарув ва тиббий ёрдам постлари ташкил  этиш, чўмилиш таъқиқланган канал ва ариқларда  фуқароларнинг чўмилишига  йўл  қўймаслик, чўмилиш таъқиқланган жойларда  “Чўмилиш таъқиқланади!”, “Чўмилиш хавфли!” ёзувли огоҳлантириш белгилари ўрнатиш хавфсизликнинг энг зарур талабларидир.

Туман ҳудудида дарё ва кўплаб  сойлар ва йирик каналлар, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари  мавжудлигини инобатга олиб, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатларда фавқулодда вазиятларга тайёр  туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади.

Сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролардан  қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади. Яъни, очиқ сув ҳавзалари, дарё ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда, спиртли ичимликлар ичган ҳолда, тунги вақтда, тана ҳарорати  қизиб турган вақтда, чуқурлик сатҳини билмай туриб чўмилиш мутлақо мумкин  эмас. Чўмилиш белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш қатъиян ман қилинади. Ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши эса кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин.

Б.ЖОЗИЛОВ,

И.БЎРИБЕКОВ, Бекобод шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

кукуку
54545

Воспитание — дело трудное, и улучшение его условий — одна из священных обязанностей каждого человека, ибо нет ничего более важного, как образование самого себя и своих ближних.

© 2019 Bekobod OVOZI